Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим муассасаларида зўравонлик ҳолатлари: 6 педагог маъмурий жавобгарликка тортилди
Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Болалар омбудсмани томонидан тақдим этилган парламент олдидаги маъруза кўриб чиқилди. Ҳисоботда, хусусан, таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан кўрилган чоралар ва аниқланган қонунбузилишлар ҳақида маълумот берилди.
Фото: Болалар омбудсмани
Маърузада таъкидланишича, бола ҳуқуқларини таъминлаш давлатнинг муҳим стратегик йўналиши ҳисобланади. 2025 йилда миллий қонунчилигимизда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ 50 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинган.
Омбудсман томонидан келтирилган маълумотларга кўра, мурожаатларни ўрганиш натижасида болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 19 та жиноят иши ҳамда 26 та маъмурий иш қўзғатилган. Шунингдек, 20 та жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ўтказиш учун қайта юборилган.
Интернет тармоғида ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган бола ҳуқуқларининг бузилишига оид ҳолатлар юзасидан эса 23 та жиноят иши ва 28 та маъмурий иш қўзғатилиши таъминланган.
Алоҳида қайд этилишича, таълим муассасаларида болага жисмоний зўравонлик қилганлиги, шунингдек, ўз касбий фаолиятига совуққонлик билан қараганлиги учун 6 нафар педагог маъмурий жавобгарликка тортилган. Болага нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлари учун 15 нафар педагогга интизомий жазо қўлланилган.
Бундан ташқари, боланинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилганлиги учун 2 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилгани, қонун бузилишига йўл қўйганлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг 2 нафар ходимига нисбатан интизомий жазо қўлланилгани ҳам маълум қилинган.
Йиғилиш якунида қўмита ва сиёсий партиялар аъзолари томонидан бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш мақсадида истиқболдаги вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари бўйича қатор таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.
Мавзуга оид
15:27 / 16.02.2026
Германияда 2025 йилда темирйўл вокзалларида қарийб 1000 та пичоқли ҳужум содир бўлган
17:16 / 24.01.2026
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
09:12 / 21.01.2026
1 февралдан профессионал тутинган оила хизмати жорий этилади
13:40 / 09.01.2026