Жаҳон | 21:28 / 31.01.2024
40404
2 дақиқада ўқилади

АҚШ визаси: 2023 йилда қанча ўзбекистонлик рад жавобини олгани маълум бўлди 

Ўзбекистон рад жавобини олиш бўйича Марказий Осиёда энг ёмон кўрсаткичга эга. 

Фото: РБК

АҚШ 2023 йилга мўлжалланган B1/B2 тоифали ноиммиграцион визаларни беришни рад этиш бўйича расмий статистика маълумотларини эълон қилди. 

Давлат департаменти маълумотларига кўра, 2023-молия йилида (2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 30 сентябргача бўлган давр) Ўзбекистондан мурожаат қилганларнинг қарийб 60 фоизи рад этилган. 

Таъкидлаш жоиз, виза рад этиш даражаси B визасига ариза топширганлар сонига нисбатан ҳисобланади. 

2023 йилда Марказий Осиё мамлакатлари орасида виза рад қилиш кўрсаткичи қуйидагича бўлган:

- Ўзбекистон – 59,56 фоиз;

- Тожикистон – 54,96 фоиз;

- Туркманистон – 51,10 фоиз;

- Қозоғистон – 41,93 фоиз;

- Қирғизистон – 41,54 фоиз. 

Дунё бўйича фуқаролари энг кўп рад жавобини олган давлатлар:

- Микронезия, Палау ва КХДР - 100 фоиз;

- Либерия - 78,19 фоиз;

- Лаос - 72,79 фоиз;

- Руанда - 71 фоиз;

- Сомали - 69,89 фоиз;

- Жибути - 68,37 фоиз;

- Никарагуа - 65,6 фоиз. 

Фуқаролари энг кам рад жавобини олган давлатлар:

- Қатар – 2,53 фоиз;

- Уругвай - 3,21 фоиз;

- Исроил - 3,3 фоиз;

- Кувайт - 3,96 фоиз;

- Люксембург - 4,22 фоиз;

- Сулаймон ороллари - 4,35 фоиз;

- Малайзия – 4,43 фоиз;

- Кипр - 4,48 фоиз;

- Исландия – 4,54 фоиз.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид