Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳайдовчи Damas билан ЙПХ ходимини босиб, судраб кетди
Тан жароҳатлари олган ЙПХ ходими шифохонага етказилган.
Қашқадарё вилояти Китоб туманида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб, суриб кетди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2024 йил 31 январ куни соат 16:35 ларда содир бўлган.
“Китоб-Шаҳрисабз” автомобил йўлининг 3-километрида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими Н.Мусинов давлат рақам белгиси бўлмаган Damas ҳайдовчисининг ҳужжатларини текшириш мақсадида "тўхташ" ҳақидаги ишорани берган.
Бироқ ҳайдовчи тўхтамасдан Damas’ни ходимнинг устига ҳайдаган. ЙПХ ходими фуқаролар ёрдамида машина остидан олиб чиқилган ва шифохонага олиб борилган.
Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотга кўра ходимда боши, юзи, қўли ва оёқларида шилинган, қирилган жароҳатлар борлиги маълум қилинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Damas ходимни босиб, уни судраб кетаётганини кўриш мумкин.
Бошқасида бир неча нафар ЙПХ ходимлари фуқаролар билан бирга юриб кетаётган Damas’ни тўхтатгани, сўнг машинанинг бир томонини кўтариб, остидан ходимни тортиб олишгани кўринади.
Яна бир ҳолатда ИИБ ходими Damasʼдан тушириб олинган ҳайдовчининг юзига дубинка билан ургани тасвирланган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026