19:22 / 02.02.2024
12828

Андижонда 4 минг долларни 49,8 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди

Хабарга кўра, фуқаролар А.Х., М.К. ва М.К. (муқаддам Жиноят кодексининг 177-моддаси билан судланган) жами 4000 АҚШ долларини фуқаро Ж.З.га 49,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Худди шундай, департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Б. жами 3 000 АҚШ долларини  фуқаро С.М.дан пластик карта орқали 37,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган. 

Шу каби, департаментининг Жондор тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Ж. (муқаддам Жиноят кодексининг 177-моддаси билан судланган) жами 2 800 АҚШ долларини фуқаро Э.З.га 34,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4 605 АҚШ доллари, 10 000 Россия рубли ва 29,6 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top