Фан-техника | 21:48 / 02.02.2024
31808
2 дақиқада ўқилади

ChatGPT ўзбек тилини ўрганмоқда: We Digitalʼдан Uzbek Expert билан

2023 йилнинг ноябр ойида We Digital агентлиги маркетинг ва креатив соҳасида вазифаларни самарали бажариш учун сунъий идрокни (SI) аудио-, видеоконтент ва матнларга интеграция қилувчи SI лабораториясини ишга туширди.

Матнларни тузиш, саволларга жавоб бериш ва табиий суҳбатни имитация қила оладиган илғор сунъий идрок технологияси ChatGPT базасида ишлаб чиқилган Uzbek Expert чат-боти ушбу лабораториянинг лойиҳаларидан бири бўлди.

Uzbek Expert ўзбек тили билан ишлайдиган контент-креаторлар учун мўлжалланган. У таржима ва контекстни тушуниш билан боғлиқ муаммоларга ечим топади, айниқса Google ва Yandex каби онлайн таржимонлар таржимада қийинчиликка дуч келса. Ушбу бот ПДФ-файлларни ўқий олади ҳамда ўзбек тилида кенг луғат базасига эга бўлиб, ўзбекча-русча ва ўзбекча-инглизча луғатлардан фойдаланиш имкониятига эга. Бу ботга контекст ва грамматикани яхшироқ тушуниш имкониятини беради, ўзбек тилидаги ОАВ янгиликларидан фойдаланиш имконияти эса долзарб кун тартибини инобатга олишда қўл келади.

“Ушбу чат-бот ёрдамида биз копирайтерлар ва контент-креаторлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқдамиз. У ўзбек тили билан ишлашни енгиллаштиради ва контекстни янада аниқроқ тушуниш эвазига материал сифатини оширади”, — дейди We Digital бошқарувчи ҳамкори Денис Роман.

SI лабораторияси бўлим бошлиғи Ҳикматилла Убайдуллаев чат-бот яратилиши ортида катта меҳнат ва кўплаб тажрибалар турганини таъкидлайди. “Uzbek Expert журналистлар ва копирайтерларнинг кундалик фаолиятида самарали ёрдам бера олишидан фахрланамиз”.

Uzbek Expert чат-ботидан ҳар бир хоҳловчи фойдаланиши мумкин, фақатгина ChatGPT-4 версиясига обуна талаб этилади холос.

Мавзуга оид