Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро суд Украинанинг Россия устидан берган даъвосини кўриб чиқади
Украина Россияни урушни оқлашда фойдаланаётган «геноцид» атамасини атайин бузиб талқин қилганликда айбламоқда.
Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида жойлашган Халқаро суд Украинанинг Россияга қарши даъвосини қабул қилди. Унда Россия расмийлари Украинага бостириб киришни «рус халқининг геноциди» билан оқлагани, аслида эса ундай эмаслиги таъкидланган. Украина Россияни «геноцид» атамасини атайин бузиб талқин қилганликда айбламоқда.
Даъво Россиянинг 2022 йил февралида Украинага тўлиқ миқёсда бостириб киришидан бир неча кун ўтиб топширилган. Бироқ, суд фақат ишнинг бир қисмини кўриб чиқиш ваколатига эга деган хулосага келган. Судялар Украинанинг Россия босқини 1948 йилги геноцид ҳақидаги конвенцияни бузгани ҳақидаги даъвосини рад этган.
16 нафар судядан иборат ҳайъат Украина шарқидаги, ҳозир Россия томонидан ишғол қилинган Донецк ва Луганск вилоятларида Украина рус миллатига қарши геноцид содир этгани ёки йўқлиги ҳақида қарор чиқариши лозим.
«Суд Россия томонидан даъво қилинаётган қандайдир афсонавий геноцид учун Украина жавобгар эмаслиги ҳақида қарор чиқариши муҳим», деди Украина вакили Антон Кориневич.
Шунингдек, у 2022 йил мартдаги фавқулодда суд қарори - Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётларини зудлик билан тўхтатиш тўғрисидаги қарори ўз кучини сақлаб қолишини таъкидлади.
Халқаро суд қарорлари қатъий ва қонуний кучга эга бўлса-да, уларнинг ижро этилишини таъминлаш имконияти йўқ. Баъзи давлатлар, масалан, Россия бу қарорларни тан олмайди.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026