Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда жосусликда гумон қилинган каптар озод қилинди
Унинг оёқларига хитойча иероглифлар ёзилган иккита ҳалқа боғлангани аниқланган эди.
Фото: Anshuman Poyrekar/Hindustan Times
Ҳиндистон полицияси жосусликда гумон қилинган каптарни 8 ойлик ҳибсдан сўнг қўйиб юборди, деб хабар берди Apnews.
Каптар 2023 йил май ойида Мумбай порти яқинида ушланди. Унинг оёқларига хитойча иероглифлар ёзилган иккита ҳалқа боғлангани аниқланди.
Полиция қушни жосусликда гумон қилди ва Мумбайдаги ҳайвонлар шифохонасига жойлаштирди.
Кейинчалик маълум бўлишича, каптарнинг жосусликка алоқаси йўқ эди. У Тайванда ўтказилган каптарлар пойгаси иштирокчиси бўлган. Пойга вақтида бошқа йўналишда учиб, Ҳиндистонга келиб қолган.
Шундан сўнг, полиция рухсати билан қуш Бомбейдаги ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликнинг олдини олиш жамиятига топширилган. Шифокорлар уни 31 январ куни қўйиб юборишган.
Ҳиндистонда қушнинг полиция томонидан шубҳа остига олиниши биринчи марта юз бераётгани йўқ.
2020 йилда Ҳиндистон назоратидаги Кашмир полицияси покистонлик балиқчига тегишли каптарни қўйиб юборди. Ядро қуролига эга давлатлар ўртасидаги кучайтирилган чегарадан учиб ўтган қуш жосус эмаслиги аниқланди.
2016 йилда яна бир каптар ҳибсга олинди. Унинг оёқларида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига нисбатан таҳдидли ёзув бўлган қоғоз топилган эди.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026