ОАВ: Зеленский бош штаб бошлиғини ҳам ишдан олмоқчи
Украина президенти Володимир Зеленский нафақат Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни, балки бош штаб бошлиғи Сергей Шапталани ҳам алмаштириш бўйича маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Бу ҳақда «Украинская правда» Украина президенти жамоасидаги ва ҳарбий доирадаги вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар тарқатди.
«Бош штабдан Шаптала ҳам кетади. Бошқалар бўйича вазият ноаниқ», — деган журналистларнинг юқори мартабали суҳбатдошларидан бири яқин вақтлар ичида Бош штабда қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақидаги саволга жавобан.
Нашрнинг бошқа бир манбаси эса «бу воқеаларнинг барчаси ҳафта ўртасида рўй бериши мумкинлиги»ни айтган.
5 феврал куни Валерий Залужний фейсбук саҳифасида Сергей Шаптала билан бирга тушган суратини жойлаб, уни туғилган куни билан табриклади. «Бизга ҳали янада оғирроқ бўлади, аммо уятли бўлмаслиги аниқ. Бу ҳаётда ва уруш даврида сиз, Украинани барча нарсадан устун қўядиган инсон ёнимда бўлганингиздан бахтиёрман», — дея ёзган Украина қуролли кучлари бош қўмондони.
- Украина ва Америкадаги нашрлар маълумотига кўра, Володимир Зеленский 29 январ куни ўтказилган йиғилишда Валерий Залужнийга тез орада Украина қуролли кучлари бош қўмондонлигидан истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилган. Аввалига Украина президенти офисидагилар ва Украина мудофаа вазирлиги Залужнийни истеъфога чиқариш режалаштирилгани ҳақидаги хабарларни рад этаётганди. Украина ҚК бош қўмондонини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармон ҳозирча имзоланмаган. 4 феврал куни италянларнинг Rai News 24 телеканалига берган интервюсида Зеленский Залужнийни истеъфога чиқариш имкониятини кўриб чиқаётганини тасдиқлади.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024