Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди
Қосим-Жўмарт Тўқаев Алихан Смаилов ҳукуматини истеъфога чиқарди. Бош вазир вазифалари вақтинча бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярга юклатилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 феврал куни ҳукуматнинг истеъфосини қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинган.
Бош вазир лавозимида Алихан Смаилов ўрнини Роман Скляр эгаллаган. Президент унинг зиммасига ҳукумат раҳбари вазифасини вақтинча бажариб туришни юклаган. У бунгача ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Ҳукумат истеъфога чиқарилиши сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Ҳужжатда Қозоғистон ҳукумати аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этиши қайд этилган.
«Власть.kz» нашри қайд этишича, 7 феврал куни Қозоғистонда президент иштирокида ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишда ўтган йил давомида қилинган ишлар сарҳисоб қилинади.
Алихан Смаилов икки йил муқаддам — 2022 йил январидаги намойишлардан кейин бош вазирликка тайинланганди. Ҳукумат раҳбари бўлишдан аввал у бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
22:21 / 10.03.2026
Қозоғистон уруш туфайли кетган россияликларни оммавий депортация қилишга тайёрланмоқда
17:15 / 07.03.2026
Қозоғистонда «Первый» ва бошқа Россия телеканаллари намойиши тўхтатилди
07:20 / 06.03.2026
Қозоғистон йўлбарсларни қайтариш учун ўн минглаб дарахт экмоқда
19:12 / 05.03.2026