Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фермер хўжалигига қарашли ерни 70 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Фермер ота ва унинг ўғли келишилган пулдан 35 минг доллар олаётганда ушланган.
Самарқанд вилояти Нуробод туманида фермерлардан бири ўғли билан биргаликда фермер хўжалигига тегишли ерни сотмоқчи бўлганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ томонидан Нуробод шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда 63 ёшли фермер хўжалиги раҳбари, Х.Л. ва унинг ўғли фуқарога Нуробод тумани “Дўстлик” МФЙда жойлашган фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ерни 70 минг долларга сотишини ҳамда туман ҳокимлиги ва кадастр бўлимидаги танишлари орқали унинг номига ҳужжат расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 35 минг доллар олган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
08:26 / 25.06.2026