Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа снарядларининг бир ойлик захираси қолди – ОАВ
Таъкидланишича, АҚШ ҳарбий ёрдамисиз шу йилнинг ўзидаёқ фронтда «коллапс» юзага келиши мумкин.
Украина армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа снарядлари захиралари тугаб бормоқда ва яқин келажакда тўлдирилмаса, март ойида тугайди. Бу ҳақда The New York Times ёзди.
Таъкидланишича, АҚШ ҳарбий ёрдамисиз шу йилнинг ўзидаёқ фронтда «коллапс» юзага келиши мумкин. Ёрдам етишмаслигининг ҳалокатли таъсири 2 ойдан кейин сезила бошлайди. Бундай вазиятда Украина март ойигача қарши ҳужумларни бошлашда қийналади, ёз бошига келиб эса Россия ҳужумларига қарши туриш қийинлашиши мумкин.
Шу билан бирга, Россияга Украина шарқида йирик ҳужумни бошлаш учун салоҳиятни тиклаб олиш қийин бўлиши башорат қилинмоқда. Катта эҳтимол билан, рус қўшинлари «қўпол ва тартибсиз» тарзда, йўқотишлар билан олдинга силжийди.
NYT нашрининг таъкидлашича, шу сабабли, янги бош қўмондон Александр Сирский жиддий қийинчиликларга дуч келиши мумкин. У бундай «қонли тенгламаларни» бир неча марта ечишга мажбур бўлган. Унинг танқидчилари бундай қарорлар ҳар доим ҳам тўғри бўлмаганини таъкидлашади - айниқса Бахмут учун қийин жангларда.
Украина қўшинлари оғир аҳволда, АҚШ ҳарбий ёрдамисиз қолмоқда, Конгрессдаги келишмовчиликлар туфайли ёрдам ажратилмаяпти. Ўтган ҳафта Украинага қарийб 60 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этиш бўйича яна бир таклиф сенаторларнинг дастлабки маъқуллашидан ўтди ва энди аввал Сенатда, кейин эса Вакиллар палатасида овозга қўйилиши керак.
Ҳарбий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу ёрдамсиз Украина Россия билан урушда «бирданига мағлуб бўлмайди», балки «унинг кучлари таназзулга учраши муқаррар». Шу билан бирга, Украинага ёрдам бераётган Европа давлатлари таъминоти АҚШ қуроллари ўрнини боса олмайди.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026