Жаҳон | 16:29 / 12.02.2024
14693
4 дақиқада ўқилади

Қора денгиздаги навбатчилик ва Донбассдаги позициялар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 718-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Украинага дронлар билан ҳужум уюштирди. Украина ҚК 45 та дрондан 40 таси уриб туширилганини маълум қилган. Тинч аҳоли вакилларидан икки киши яраланган — Миколайив шаҳрида ва Днипропетровск областининг Днипровск районида.
  • РФ мудофаа вазирлиги РФ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталидан шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларни сафарбарлик даврида хизматдан бўшатиш учун ягона ёшни белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини олиб ташлади. Лойиҳада сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида катта офицерлар учун ёш чегараси 70, қолганлар учун — 65 ёшни ташкил этиши белгиланганди.
  • Белгород области губернатори Вячеслав Гладков Россия-Украина чегараси яқинидаги Понури хутори ўққа тутилиши оқибатида уч нафар ишчи жабрлангани ҳақида маълум қилди.
  • Генерал-лейтенант Олександр Павлюк Украина қуролли кучлари бош қўмондони этиб тайинланди, у бу лавозимда Олександр Сирский ўрнини эгаллади. Аввалроқ Володимир Зеленский Сирскийни Валерий Залужний ўрнига Украина ҚК бош қўмондони этиб тайинлаганди.
  • Мстислав Черновнинг «Мариуполда 20 кун» филми АҚШ режиссёрлари гилдияси мукофотини қўлга киритди. Черновнинг ўзи энг яхши ҳужжатли кино режиссёри сифатида тақдирланган. 

Қора денгиздаги Украина соҳил қўриқлаш хизмати 

Украина соҳил қўриқлаш хизмати ҳарбий хизматчиси патрул катеридан юк кемасини кузатмоқда. 2023 йил июлида Россия Қора денгиз ғалла ташаббусидан (ёки шунчаки «ғалла келишуви») чиққанди. Шундан буён Украина ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш учун Қора денгиздаги вақтинча маршрутлардан фойдаланмоқда. Украина жамоалар, ҳудудлар ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги раҳбари Олександр Кубраковга кўра, 2023 йил августидан буён Украина бу йўлак орқали 22 миллион тоннадан ортиқ юк ўтказган.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Украина соҳил қўриқлаш хизмати патрул катери. Россия ва Украина Қора денгизда бир-бирига ҳужум қилмоқда. 10 феврал куни РФ қўшини аннексия қилинган Қрим ҳудудидан Украина областлари (Одесса, Миколайив, Винница ва бошқалар) томон зарбдор дронлар учирди. РФ мудофаа вазирлиги украин дронларининг Қора денгиздаги ҳужуми ҳақида сўнгги бор 2023 йил кузида хабар берганди.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
2023 йилда Украина Қора денгизда қатор муваффақиятларга эришди: масалан, сентябр ойида Қора денгиздаги газ қазиб олувчи платформа — «Бойко минораси»ни қайтариб олди, Россия уни 2014 йилда эгаллаб олганди. Декабрда эса Россиянинг «Новочеркасск» десант кемаси яксон этилди. Шунингдек, 1 февралга ўтар кечаси Украина ҚК «Ивановец» ракет катерини йўқ қилган.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Қора денгиздаги юк кемалари
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Украина соҳил қўриқлаш хизмати хизматчиси патрул катерида
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Донецк областидаги позициялари 

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Запорижжя областида инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши

Украинанинг бошқа регионларидан бўлган қочқинлар Запорижжяда инсонпарварлик ёрдамларини қабул қилиб олмоқда. 2023 йил май ойи охиридаги маълумотга кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан кейин Украинада бир ҳудуддан бошқа жойга кўчиб ўтганлар сони 4,8 миллион кишига етган.
Andriy Andriyenko / AFP / Scanpix / LETA
Andriy Andriyenko / AFP / Scanpix / LETA
Andriy Andriyenko / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид