2023 йилда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 10 нафар бола ҳалок бўлган
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдашевнинг маълум қилишича, 2023 йилда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ очилган жиноят ишлари сони 2022 йилга нисбатан 326 тага кўпайган. ЙТҲларда 95 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари болалар. 1248 киши жароҳатланган, улардан 10 нафари доимий ногирон бўлиб қолган. Жароҳатланганлар орасида 235 нафар бола бор.
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдашев йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари юзасидан пойтахт аҳолисига мурожаат билан чиқди.
Прокурорнинг маълум қилишича, йўл ҳаракатини яхшилаш учун математик макромодел ишлаб чиқилган ва босқичма-босқич ҳаётга жорий этилади. Бу эса вақт ва қўшимча чораларни талаб этади.
Қайд этилишича, 2023 йилда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ очилган жиноят ишлари сони 2022 йилга нисбатан 326 тага кўпайган. ЙТҲларда 95 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари болалар. 1248 киши жароҳатланган, улардан 10 нафари доимий ногирон бўлиб қолган. Жароҳатланганлар орасида 235 нафар бола бор.
«Йил давомида 4 минг 384 та автомобилни маст ҳолда бошқариш ҳолати аниқланган. Хусусан, 26 та оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида одамлар ҳалок бўлди. Қўзғатилган 1343 та жиноят ишининг 348 тасини 18−25 ёшдаги ҳайдовчилар содир этган. Йил давомида транспорт воситасини бошқариш вақтида ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 1417 нафар шахс аниқланган», деди шаҳар прокурори.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари сифатида белгиланган тезлик меъёрини бузиш, светофорга эътибор бермаслик, оралиқ масофа сақламаслик, пиёдаларга йўл бермаслик, қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар таъсирида бошқариш, вояга етмаганларга транспорт воситаларини бериб қўйиш кабилар келтирилган.
Мавзуга оид
18:20 / 16.12.2024
Damasʼдан Kia Sonetʼгача: “Halol Avtolizing”чилар юзлаб одамни алдагани маълум бўлди
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
16:59 / 04.12.2024
Андижондаги мутасаддиларнинг ҳаракатларига баҳо бериш учун огоҳлантирув ҳужжати киритилди — Болалар омбудсмани
18:47 / 03.12.2024