Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия собиқ бош вазири ва рафиқаси эвтаназия туфайли бир кунда ҳаётдан кўз юмди
93 ёшли эр-хотин оғир хасталикдан азият чекаётган эди.
Фото: Radboud University
Нидерландиянинг собиқ бош вазири Дрис ван Агт ва унинг рафиқаси Эугения 5 феврал куни 93 ёшда биргаликда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
Қайд қилинишича, эр-хотин оғир ва бедаво касаллик туфайли эвтаназия (ўз ихтиёрига кўра дунёни тарк этиш) жараёнидан ўтган. Улар 70 йил бирга ҳаёт кечиргандан кейин, «бир-бирисиз яшай олмаслигини» тушуниб, шу жараёндан ўтиш ҳақида қарор қабул қилишган.
Дрис ван Агт 2019 йилдан бери миясига қон қуйилиши оқибатларидан азият чекиб келаётган эди. У 1977 йилдан 1982 йилгача Нидерландия бош вазири бўлиб ишлаган. 1980-йилларда эса Европа Иттифоқининг АҚШ ва Япониядаги махсус вакили бўлган.
Нидерландияда 2002 йилдан бери эвтаназия ва ўз жонига қасд қилишга ёрдам бериш қонунийлаштирилган. Бироқ, жуфтликлар эвтаназияси бринчи марта фақат 2020 йилда кузатилган, улар 26 кишига таъсир қилган. Таъкидланишича, бундай жараёнлар сони йил сайин ортиб бормоқда: 2021 йилда 32 та, 2022 йилда 58 таси қайд этилган.
Мавзуга оид
13:38 / 13.03.2026
Германия разведка хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Signal’да фишинг ҳужуми қурбони бўлди
15:25 / 10.03.2026
Нидерландия: Россиялик ҳакерлар Signal ва WhatsApp’га бузиб киришга уринмоқда
12:17 / 09.03.2026
Нидерландия компанияси 6 минг ўзбекистонликни ишга олишни режалаштирмоқда
07:53 / 09.03.2026