21:01 / 14.02.2024
9331

Зироат Мирзиёева FAO бош директори ўринбосари билан учрашув ўтказди

Фото: «Замин» фонди матбуот хизмати

«Замин» фонди Васийлар кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг FAO бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуцу билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Замин» фонди матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, онгли истеъмол қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳамда барқарор экологик масъулиятли хулқ-атворни шакллантириш муҳимлигини таъкидлаган.

Top