Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ва Навоий вилоятларида пул эвазига ишга ва ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қашқадарёда фуқарони ишга, Навоий вилоятида эса ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Д.Н. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг қурилиш ва таъмирлаш бошқармасига ишга киритиб қўйиши эвазига 1 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда “Ch.C.” МЧЖ раҳбари У.К. фуқаро Н.А.ни Қарши шаҳар Ахборот технологиялари ва менежмент университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
08:29 / 26.05.2026