Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шарқий фронтда ҳимояланаётган жангчилар ва фронтдан қайтган техникаларни таъмирлаётган усталар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 721-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина қуролли кучлари Қора денгизда Россиянинг «Цезар Куников» йирик десант кемаси чўктириб юборилгани ҳақида маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги бу маълумот юзасидан изоҳ бермади.
- Владимир Путин армия ҳақида «фейк» тарқатганлик учун қамалганларнинг мулкини мусодара этиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.
- Россия ИИВ собиқ футболчи ва блогер Евгений Савинга («КраСава») қидирув эълон қилди. 2023 йил сентябрида «Осторожно, новости» телеграм-канали Россия армиясини такроран «обрўсизлантирганлик» учун Савинга қарши жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берганди .
- Жо Байден Доналд Трампнинг у «Россияни НАТО давлатларига ҳужум қилиши учун рағбатлантириш» билан таҳдид қилгани ҳақидаги сўзларини «шармандалик» ва «аксиламерика» баёнот деб атади.
- Украина қуролли кучларининг янги бош қўмондони Олександр Сирский Купянск ва Авдийивка йўналишларида «фавқулодда мураккаб ҳолат» юзага келганини маълум қилди. Унинг маълумотига кўра, Россия қўшини шахсий таркиб борасида катта устунликка эга ва йўқотишлар билан ҳисоблашмасдан «тўп еми штурмлари»ни давом эттирмоқда.
- РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ОАВда Путин воситачилар орқали Украинадаги можарони музлатиш бўйича таклиф юборгани ҳақидаги хабарларни «нотўғри» деб атади.
Киевда гул сотувчиси
Kirill Chubotin / Укринформ / ABACAPRESS.COM / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Купянск атрофидаги янги мудофаа чизиғи
Украиналик ҳарбийлар Россиянинг юришини секинлаштириш учун 2023 йил кузида Харкив областида янги мудофаа чизиғини барпо этишга киришганди. Володимир Зеленский уни бутун Украинадаги «энг кучлиси» деб атаган. Мудофаа чизиғи темир-бетон бошпаналар, «аждаҳо тишлари», танкларга қарши чуқурликлар, блиндажлар ва бошқа мудофаа қурилмаларидан таркиб топган.
Scott Peterson / Getty Images
Scott Peterson / Getty Images
Украина зирҳли техникаларини таъмирлаш жараёни
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026