Жаҳон | 17:15 / 16.02.2024
21182
5 дақиқада ўқилади

Белгород ўққа тутилиши оқибатлари ва танк заводига борган Путин. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 722-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгород Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилди. Регион расмийлари етти киши ҳалок бўлиб, 19 киши яраланганини маълум қилган. Россия тергов қўмитаси «теракт» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
  • Financial Times нашри ёзишича, Евроиттифоқ элчилари Венгриянинг позицияси туфайли Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини келиша олмаган.
  • Россия армияси Авдийивкага кириш жойини эгаллаб олди. The Washington Post хабарига кўра, украин қўмондонлиги шаҳардаги қўшинларни олиб чиқишни бошлаган.
  • Россиялик ҳарбийлар тунда Украинанинг қатор регионларини ёппасига ўққа тутди. Украина қуролли кучларига кўра, мамлакат ҳудуди бўйлаб жами 26 ракета учирилган, шундан ярми уриб туширилган.
  • Суд актёр Алексей Панинни сиртдан ҳибсга олди, у Қрим кўпригидаги портлаш тўғрисидаги пости туфайли терроризмни оқлашда айбланган.
  • Bloomberg нашри ёзишича, Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Россия ва Украинани музокараларни давом эттиришга мажбурламоқчи.
  • НАТО мамлакатлари Украинага бир миллион дрон етказиб беришни ваъда қилди.

Белгород бўйлаб зарба

16 феврал тонгида Белгород Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида, ҳудуд губернатори Вячеслав Гладковнинг маълумотига кўра, етти киши, жумладан бир йиллик қизча ва 80 ёшли аёл ҳалок бўлган, 19 киши тан жароҳатлари олган.

Гладков еттита хусусий ва бешта кўп квартирали уйларда «турли даражадаги вайронгарчиликлар» аниқлангани, яна бир дўкон шикастлангани ҳақида маълум қилган. Бундан ташқари, саноат корхоналаридан бирининг ҳудудида шикастланиш қайд этилган.

ТАСС агентлигининг кучишлатар тузилмалардаги манбаларига кўра, Белгород бўйлаб зарба Украинанинг чегарадаги Липци қишлоғи ҳудудидан туриб йўлланган. Россия томонига кўра, аввалроқ Ил-76 самолёти ҳам шу ердан туриб уриб туширилганди. Агентлик суҳбатдоши Белгородга зарба «Вампир» баравар ўт очиш реактив тизимидан йўллангани, энди унинг жойлашувини аниқлаб, «уни йўқ қилиш бўйича иш олиб борилаётгани»ни айтган. Украина ушбу ҳужум юзасидан изоҳ бермаган.

Белгород ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган кишининг жасади зарқоғозли адёл билан ўраб қўйилган
Эмил Лигунов / Anadolu / ddp / Vida Press
Озиқ-овқат дўкони ўққа тутилиши оқибатлари
Эмил Лигунов / Anadolu / ddp / Vida Press
Ўққа тутиш вақтида ҳалок бўлган белгородликнинг жасади
Эмиль Лигунов / Anadolu / ddp / Vida Press
Турар жой ўққа тутилиши оқибатлари
@v_v_demidov / Telegram / AFP / Scanpix / LETA
Эмил Лигунов / Anadolu / ddp / Vida Press

Владимир Путин Нижний Тагилда

РФ президенти Путин «Уралвагонзавод»га ташриф буюрди. Унга яқин вақтлар ичида армияга етказиб бериладиган танклар ишлаб чиқарилаётган 130-сонли йиғиув цехини кўрсатишди.

Рамил Ситдиков / Спутник / AFP / Scanpix / LETA
Рамил Ситдиков / Спутник / Reuters / Scanpix / LETA

Буча яқинидаги қишлоқ ўққа тутилишидан кейин ҳосил бўлган ўра

Буча ва Бородянка шаҳарларини боғловчи йўл бўйида жойлашган Буда-Бабинецкая қишлоғи ўққа тутилиши оқибатида ҳосил бўлган ўра атрофида турган кишилар
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк области Велика Новосилка қишлоғи ҳудудидаги украин жангчилари

Донецк области Велика Новосилка қишлоғи яқинида миномётдан камуфляжни ечаётган украин ҳарбийлари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Окопдаги украин пиёдаси
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Россиялик аскар жасадини кўздан кечираётган украиналик жангчи
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Украин армияси ҳарбийси ўзиюрар артиллерия қурилмасидан ўт очмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Мавзуга оид