Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилади
2025 йил 1 мартгача қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нарх-наволари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган ахборот тизими ишга туширилади.
Президент фармони билан, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2025 йил якунигача озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида салоҳиятни барқарор ривожлантириш, хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторингини юритиш ҳамда хавф-хатарлар тўғрисида эрта хабардор қилишни ташкил этиш мақсадида яхлит идоралараро Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.
2025 йил 1 мартгача қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нарх-наволари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган «Электрон агросаноат бозори» ахборот тизими ишга туширилади ва Миллий ахборот платформаси билан интеграцияси қилинади.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
16:35 / 15.06.2026