Доналд Трамп 350 миллион доллар жаримага тортилди
Шунингдек, унга уч йил давомида Ню-Йоркда корпорация директори лавозимида ишлаш тақиқланди.
Ню-Йорк суди АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни 350 миллион доллардан кўпроқ жарима тўлашга ҳукм қилди. У 10 йил давомида қасддан молиявий фирибгарлик қилганликда айбдор деб топилди.
Судя Артур Эноргон, шунингдек, Трампга уч йил муддатга Ню-Йоркдаги исталган корпорацияда ижрочи ёки директор лавозимини эгаллашни тақиқлади.
Ню-Йорк бош прокурори Летисиа Жеймс томонидан берилган даъвода Трамп ва унинг оилавий корхоналари банкларни алдаш ва кредит шартларини яхшилаш мақсадида ўн йил давомида унинг бойлигини йилига 3,6 миллиард долларга ошириб кўрсатганликда айбланган.
Судда Трамп ҳар қандай айбловни инкор этди ва ишни сиёсий қасос деб атади.
Суд, шунингдек, собиқ президентга тегишли Trump Organization ва унинг филиалларига Ню-Йоркдаги ҳар қандай молия институтидан кредит олиш учун ариза беришни тақиқлади.
Аммо судя Трампнинг бизнес лицензияларини бекор қилмади, айрим экспертларнинг фикрича, бу унинг бизнес империясини тугатиши мумкин эди.
Бу ишда Доналд Трампни адвокат сифатида ҳимоя қилган Алина Ҳабба сўзларига кўра, мижози судя Энгорон қарори устидан апелляция беради.
Мавзуга оид
16:05
Трампнинг янги одамлари. Оқ уйдаги муҳим лавозимларни кимлар эгаллайди?
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
00:30