Ўзбекистон | 13:29 / 19.02.2024
5039
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январ ҳолатига 1 квадрат километрга 80,2 киши).

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36,8 млн кишини ташкил этмоқда. 

Шаҳар жойларда – 18 768,5 минг киши, қишлоқ жойларда – 18 031,3 минг киши.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид