Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ҳарбийлари Жўлан тепаликларидаги тинчликпарвар миссияга қўшилади
Исроил ва Сурия ўртасидаги баҳсли ҳудуддда БМТ тинчликпарвар миссияси 1974 йил май ойида ташкил этилган. Айни пайтда у ерда 12 давлатдан мингдан ортиқ ҳарбий хизмат қилмоқда.
Қозоғистон тинчликпарвар контингенти Жўлан тепаликларига жўнаб кетишга тайёр. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Қайд қилинишича, Миллий тинчликпарвар контингенти тез орада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жўлан тепаликларида бўлган кузатувчи кучлари (UNDOF) миссиясига киритилади.
БМТ Қозоғистонга мустақил равишда тинчликпарварлик миссиясини жойлаштириш ва амалга ошириш учун мандат берган. Бу Қозоғистоннинг тинчликпарварлик фаолияти тарихида биринчи марта миллий контингентнинг БМТ тинчликпарвар амалиётида мустақил иштирок этишини англатади.
139 нафар ҳарбий хизматчидан иборат шахсий таркиб урушаётган томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаш ва қўшинларни ажратиш тўғрисидаги келишувнинг бажарилишини назорат қилиш, Исроил ва Сурия ҳарбийларининг минтақадаги мавжудлигини назорат қилиш бўйича вазифаларни бажаради.
Ҳарбий хизматчилар жанговар модуллар билан жиҳозланган «Арлан» зирҳли ғилдиракли автомашиналари ҳамда зарур ҳаётни таъминлаш воситалари ва радиоэлектроника билан таъминланган. Автотранспорт воситаларидан бири ярадорларни эвакуация қилиш учун конвертация қилинган ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча нарсалар: кислород аппарати, дефибриллятор, дори-дармонлар ва бошқа тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, контингент ихтиёрида КамАЗ юк машиналари, йўлтанламас автомобиллар, муҳандислик ускуналари ва НБС ҳимоя воситалари мавжуд.
Миссия давомида тинчликпарвар контингентнинг ҳарбий хизматчиларига ҳар ойда уч маош миқдорида нафақа, шунингдек, БМТ бюджетидан 1448 АҚШ доллари миқдорида пул нафақаси тўланади. Миссиядаги хизматни муваффақиятли ўтагандан сўнг, ҳарбий хизматчилар санаторий-курортда даволаниши учун йўлланма ва асосий таътилга қўшимча 14 кун қўшилиши тарзидаги имтиёзларга эга бўлади.
Қайд қилинишича, 16 йил давомида 600 дан ортиқ қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар Осиё, Яқин Шарқ ва Африкадаги еттита тинчликпарвар БМТ миссияларида қатнашди. Ҳозир 19 нафар қозоғистонлик ҳарбий хизматчи Ливан, Ғарбий Саҳрои Кабир, Конго ва Марказий Африка Республикасида БМТ тинчликпарварлик миссиялари таркибида хизмат қилмоқда.
Жўлан тепаликлари Исроил ва Сурия ўртасидаги баҳсли ҳудуддир. Ҳозир унинг катта қисми Исроил томонидан ишғол этилган, шарқий қисми эса Сурия назоратида. Исроил ишғол этилган ҳудудларни аннексия қилиш ҳақидаги қонунни 1981 йилда қабул қилган. Бироқ, у халқаро миқёсда қораланган ва тан олинмаган.
Жўлан тепаликларида БМТ тинчликпарвар миссияси 1974 йил май ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ташкил этилган. Айни пайтда у ерда 12 давлатдан мингдан ортиқ ҳарбий хизмат қилмоқда.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026