Ўзбекистон | 11:58 / 20.02.2024
8237
3 дақиқада ўқилади

Президент ҳудуд раҳбарлари муҳтож оилалар билан манзилли ишламаётганини танқид қилди

«Одамлар ташвишининг ичига кирмаган, ўзидан ўтказмаган эски тизим» тубдан ўзгариши кераклиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йил июн ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган эди. Ўтган даврда 10 дан ортиқ давлат тажрибаси чуқур ўрганилди, ижтимоий хизмат бўйича мутахассис-экспертлар билан ҳамкорликда соҳанинг аҳволи ўрганилди.  

«Таҳлил ва ўрганишлар кўрсатганидек, одамлар ташвишини ичига кирмаган, ўзидан ўтказмаган эски тизим тубдан ўзгариши керак ва бу мураккаб, комплекс жараён», деган президент.

Давлат раҳбари соҳадаги баъзи камчиликларни санар экан, 20 дан зиёд идоранинг ижтимоий ҳимоя борасидаги фаолияти ҳужжатларда пухта ўйланмасдан, бетартиб белгиланганини кўрсатиб ўтди.   

Ҳудуд раҳбарлари ҳам муҳтож оилалар билан манзилли ишламай, пул ва озиқ-овқат бериш, маиший техника совға қилиш билан чекланиб келгани қайд этилди.

Эски ижтимоий ҳимоя тизимида одамларга умид бериш, ҳаётини яхшилаши, банд бўлишига кўмаклашиш энг охирги ўринга тушиб қолган.

Президент бу соҳада умумий ёндашув ўзини оқламагани, ҳар бир оила ва инсон тақдирига алоҳида профессионал ёндашиш лозимлигини қайд этиб, устувор йўналишларни белгилаб берди.

Ижтимоий хизмат ва ёрдамни маҳалла даражасида манзилли, шаффоф ва адолатли ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. 

Кам таъминланган оилаларни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, тизимни шаффоф қилиш ҳисобига доимий даромадга эга оилалар эҳтиёжманд тоифасидан чиқарилди.

Президент бу соҳада умумий ёндашув ўзини оқламагани, ҳар бир оила ва инсон тақдирига алоҳида профессионал ёндашиш лозимлигини қайд этиб, устувор йўналишларни белгилаб берди.

Буни маҳалла даражасида манзилли, шаффоф ва адолатли ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. 

Масалан, кам таъминланган оилаларни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, тизимни шаффоф қилиш ҳисобига доимий даромадга эга оилалар эҳтиёжманд тоифасидан чиқарилди.

Рақамлаштириш ҳисобига, ўрнидан тура олмайдиган, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз 2 минг кишига ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди.

Масалан, Навоий шаҳрида яшайдиган ногиронлиги бор ёлғиз аёлни 12 ёшли фарзанди мактабга чиқмасдан парваришлаб келаётган эди.

Унга ижтимоий кўмакчи бириктирилиб, уйида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани сабаб, фарзанди мактабга чиқиб, оиланинг ижтимоий аҳволи яхшиланмоқда.

Ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам бехабар. Масалан, ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаяпти.

Мавзуга оид