Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисобот: Украинадаги уруш дунёда можароларнинг кучайишига сабаб бўлди
Украинадаги уруш бутун дунё бўйлаб бошқа можароларни иккинчи ўринга суриб қўйди ва Ғарбнинг бунга муносабати Глобал Жанубдаги мамлакатларнинг умидсизликка тушишига олиб келмоқда.
Украинадаги уруш тўғридан тўғри ёки билвосита дунёнинг бошқа минтақаларида можароларнинг кучайишига олиб келди, дейилади Ҳелмут Шмидт жамғармаси ва Фридрих Эберт жамғармасининг 21 феврал куни чоп этилган қўшма ҳисоботида. Ҳужжат муаллифларига кўра, жамоатчилик ва сиёсатчиларнинг Украинадаги урушга бўлган улкан эътибори Сурия, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардаги инқирозларни Европада кун тартибидан чиқариб юборди, шунингдек, гуманитар ёрдам учун маблағ етишмаслиги билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштирди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, устуворлик зарур бўлса-да, ёрдамдан воз кечиш Европа учун харажатлар билан бирга келяпти.
«Можаролардан азият чеккан жамиятларда Европанинг Украинани қўллаб-қувватлаши учун пул тўлаётгани ҳақидаги кенг тарқалган тушунча Европанинг ишончлилиги йўқлиги ҳақидаги баҳс-мунозараларни кучайтирмоқда», - дейди ҳисобот муаллифлари Европа сиёсатчиларни дунёнинг бошқа минтақаларида ёрдам маблағларини қисқартирмасликка чақириб.
«Ғарб давлатларининг икки томонлама стандартларидан глобал умидсизлик»
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, жаҳондаги инқирозларни муваффақиятли ҳал этиш учун Ғарб давлатлари «фикрини ўзгартириши», ҳомийликдан воз кечиши, ўз камчиликларини тан олиши ва дунёнинг турли бурчакларида нимага эришиши мумкинлиги борасида реалист бўлиши керак.
Украинадаги уруш Ғарб давлатларининг Европада урушга ва дунёнинг қолган қисмида можароларга бўлган турлича ёндашувлари туфайли уларнинг икки томонлама стандартларидан глобал норозиликка ҳам олиб келади. Бу қочқинларга нисбатан тенг бўлмаган муносабатда ҳам, «можароларни ҳал қилиш қоидаларининг турлича қўлланишида» ҳам ўз аксини топди, деб ёзади ҳужжат муаллифлари Ғарб мамлакатлари обрўсига путур етказишдан огоҳлантириб. «Ушбу қонунийлик ва ишончни тиклаш сиёсатнинг қанчалик изчил амалга оширилишига боғлиқ бўлади», деб хулоса қилди улар.
Россиянинг Украинага қарши уруши ва Ғарбнинг бунга жавоби ҳам Глобал Жанубдаги кўплаб давлатларнинг БМТ, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) каби муассасаларга ишончсизлигини яна бир бор таъкидлади. Маърузачиларга кўра, асосий муаммо - бу ташкилотларда Ғарб ва Глобал Жануб давлатлари ўртасида тенг вакиллик йўқлиги ва самарасизлик.
Яқин Шарқдаги уруш
Ҳисобот муаллифлари қайд этишича, бу борадаги ишлар ҲАМАСнинг 7 октябр куни Исроилга ҳужуми ва Яқин Шарқдаги кейинги ҳарбий амалиётлар олдидан якунланган. «Ушбу рўй бераётган воқеаларнинг ҳисоботда келтирилган ғояларга тўлиқ таъсирини аниқлашга ҳали эрта», дейилади сўзбошида.
«Ушбу ҳисоботда тасвирланган айрим ҳолатлар, масалан, Ғарб ҳукуматларининг бутун дунё бўйлаб зўравонлик ва урушларга муносабатида икки томонлама стандартларини идрок этиш каби тенденцияларнинг янада кучайиши аллақачон аён бўлмоқда», - дейди таҳлилчилар.
Мавзуга оид
11:35
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026