Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозликда қўшма лойиҳани амалга оширмоқчи
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари онлайн музокаралар чоғида бўлажак сиёсий мулоқотлар жадвалини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг Шарқий алоқаларни ривожлантириш бўйича давлат котиби ўринбосари Адам Штифтер билан видео-конференц-алоқа шаклида музокаралар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Венгрия кун тартибининг долзарб жиҳатлари, бўлажак сиёсий мулоқотлар жадвали, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги муносабатларга доир масалалар муҳокама қилинди.

Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, йирик иқтисодий тадбирларни ташкил этиш, фармацевтика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва автомобилсозлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Ҳудудлараро алоқаларни, хусусан, Жиззах ва Диёр-Мошон-Шопрон, шунингдек, Самарқанд ва Ҳайду-Биҳар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026
Венгрия парламенти Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини тўхтатди
09:44 / 23.05.2026