Жаҳон | 11:47 / 22.02.2024
5960
2 дақиқада ўқилади

Полша: Россия ўз одамларини норозилик билдираётган фермерлар сафига киритмоқда

Варшава намойишга чиққан фермерлар Украинага қарши шиорларни кўтариб олганидан хавотирда. Полша Россия махсус хизматлари намойишлар устидан назорат ўрнатишга уринаётганидан ташвишланмоқда.

Фото: Czarek Sokolowski/AP/picture alliance

Варшава ҳукумати россиялик агентларнинг Полшадаги фермерлар норозилик ҳаракатига кириб бориши эҳтимолидан огоҳлантирди. «Биз яқинда фермерлар блокадалари пайтида пайдо бўлган Украинага қарши шиорларни Россия махсус хизматлари таъсири остида бўлиши мумкин бўлган гуруҳлар томонидан норозилик ҳаракатини назорат қилишга уриниш, деб баҳолаймиз», - дея маълум қилди ТИВ 21 феврал, чоршанба куни Варшавада.

Ҳужжатда фермерларнинг норозилик намойишларида Россия президенти Владимир Путин ва Украинага қарши урушни мадҳ этувчи плакатларнинг пайдо бўлишидан чуқур хавотир билдирилган.

Полшада фермерлар намойиши 

Полшада фермерларнинг норозилик намойишлари нафақат Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги сиёсатига, балки Украинадан келаётган арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҳам қарши қаратилган. Бир кун олдин фермерлар бутун Полшадаги транспорт тармоқларини тўсиб қўйди ва «Медика» чегара пунктида Украина юк вагонларидан донни улоқтириб юборди. 

Полша ҳукуматини Ҳоржички қишлоғидан олинган трактор акс этган кадр чуқур хавотирга қўйди, унда совет байроғи ва «Путин, Украина, Брюссел ва бизнинг ҳукмдорлар билан ишни ҳал қил» деган плакат кўрсатилган. Прокуратура трактор эгасига нисбатан «фашизм, коммунизм ёки ҳукмронликнинг бошқа авторитар шаклларини тарғиб қилиш ва нафрат уйғотиш» бўйича иш очган. 

Полша сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан Украинанинг энг яқин иттифоқчиларидан бири ҳисобланади. Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Полша Украинадан бир миллионга яқин қочқинни қабул қилди.

Мавзуга оид