Ўзбекистон | 11:39 / 23.02.2024
1392
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Нидерландия Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг махсус вакили Нидерландиянинг янги тайинланган элчиси билан учрашди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Нидерландия элчиси Нико Схемерс билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Нидерландиянинг Афғонистон йўналишидаги муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Элчи Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда Ўзбекистоннинг муҳим роли, Тошкентнинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

Афғонистондаги бугунги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Мавзуга оид