Ўзбекистон | 20:59 / 23.02.2024
3771
1 дақиқада ўқилади

Tez Jet авиакомпанияси Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновларни амалга оширади 

Қирғизистон акомпаниясига «Ўзавиация» томонидан тегишли рухсатнома берилди. 

Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди. Бу ҳақда «Ўзавиация» хабар берди. 

Қайд қилинишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан, 22 феврал куни «Ўзавиация» агентлиги Tez Jet авиакомпаниясининг Ўш-Тошкент-Ўш ва Бишкек-Тошкент-Бишкек йўналишида мунтазам авиакатновларни амалга оширишга рухсатнома берилган. 

Парвозлар RJ-85 ва MD-83 ҳаво кемаларида амалга оширилади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид