Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Варшава Украина билан назорат пунктларини муҳим инфратузилма сифатида эълон қилади
«Муҳим инфратузилма» мақоми «бошқа турдаги институционал режимга» олиб келади, дея маълум қилди Полша ҳукумати Украина билан чегарада фермерларнинг норозилик намойишлари тақиқланиши ёки тақиқланмаслигига аниқлик киритмасдан.
Украина билан чегарада фермерларнинг қайта норозилик намойишларидан сўнг, Полша расмийлари қўшни давлатга инсонпарварлик ёрдами ва қурол-яроғ етказилишини таъминлаш учун чегара ўтиш жойларини «муҳим инфратузилма» сифатида таснифлаш ниятида. Бу ҳақда 22 феврал, пайшанба куни Полша бош вазири Доналд Туск маълум қилди.
«Ҳарбий ёрдам, асбоб-ускуналар, ўқ-дорилар, гуманитар ва тиббий ёрдам Украина томонига ҳеч қандай кечикишларсиз етиб боришига 100 фоиз кафолат бериш учун биз Украина билан чегара ўтиш пунктларини муҳим инфратузилма объектлари қаторига қўшамиз», — дея Туск сўзларини келтирган AFP.
Чегара ўтиш жойларига ўхшаш мақом бериш «бошқа турдаги институционал режим» га олиб келади, деди Туск, у чегарада фермерларнинг норозилик намойишларига ҳали ҳам рухсат бериладими ёки йўқми, бунга аниқлик киритмади. Тускнинг қўшимча қилишича, «муҳим инфратузилма» Украинага олиб борадиган йўл ва темирйўл участкаларини ҳам ўз ичига олади.
Полша ва Украина ҳукуматлари ўртасида полшалик фермерларнинг чегарадаги норозилик намойишлари бўйича музокаралар 28 мартга режалаштирилган ва шу вақтгача бу борадаги муҳокамалар вазирлар даражасида давом этади, деди Туск.
Полша фермерларининг норозилик намойишлари
20 февралдан бошлаб полшалик фермерлар Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қарши намойишларини кенгайтириб, нафақат чегара ўтказиш пунктларини, балки миллий ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган айрим йўлларни ҳам тўсиб қўйишни бошлади. Фермерлар, бошқа нарсалар қаторида, солиқларни ошириш, субсидияларни қисқартириш, шунингдек, Европа комиссиясининг Россия ҳужуми муносабати билан Украина ғалласининг савдо тақиқини бекор қилиш қарорига қарши.
Намойишчилар Украина билан чегарадаги бир қанча назорат-ўтказиш пунктларида ҳам блокадаларни кучайтирди, дея хабар беради Украина давлат чегара хизмати. Хусусан, бошқарма маълумотларига кўра, «Дорогуск-Ягодин», «Медика-Шегини», «Долгобичув-Угринов», «Зосин-Устилуг», «Корчева-Краковец» ва «Гребное-Рава-Россия» назорат-ўтказиш пунктлари орқали юк машиналарининг ҳаракати тўлиқ ёки қисман тўсиб қўйилган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Полша расмийларини Полша-Украина чегарасида намойишчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга ва чегара блокадасини очишни таъминлашга чақирди.
Мавзуга оид
11:35
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026