Пентагон Украинага қурол етказиб беришда фирибгарлик ва ўғрилик бўйича 50 та иш очди
Гап харидлардаги фирибгарлик, ўғирлик, маҳсулотни алмаштириш ва коррупция ҳақида бормоқда, аммо ҳали айбловлар тасдиқланмади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришдаги қонунбузарликлар юзасидан 50 дан ортиқ иш очди. Бу ҳақда Пентагон бош инспектори Роберт Сторч брифингда маълум қилди, деб ёзди Bloomberg.
Сторч сўзларига кўра, турли босқичларда бўлган терговлар «ҳарбий техника сотиб олишда фирибгарлик, маҳсулотни алмаштириш, ўғирлик, коррупция ва саботаж»ни ўз ичига олади. «Биз ҳеч қандай айбловларни тасдиқламадик, аммо келажакда вазият ўзгариши мумкин», деди Пентагон бош инспектори.
Сторч келажакда Америка ускуналарини Украинага етказиб беришнинг «миқдори ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда» суиистеъмол қилиш бўйича янада кўпроқ текширувлар олиб борилишини тан олди. Унинг аниқлик киритишича, ҳозирча аудиторлар таъминотдаги «камчилик ва бўшлиқлар», жумладан, Украинага Полша орқали юборилган юклар учун нотўғри тўлдирилган декларацияларни аниқлаган.
Bloomberg маълумотларига кўра, Пентагон Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги билан биргаликда Украинага ёрдам учун ажратилган тахминан 113 миллиард доллар сарфланишини кузатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошқармоқда. Худди шундай мониторинг Ироқ ва Афғонистондаги урушлар пайтида ҳам ўтказилган.
Барча муаммолар ва узилишларга қарамай, Пентагон ҳозирга қадар Украинанинг ҳарбий ёрдамга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун «яхши ҳаракат қилди», «АҚШ техникасининг катта қисми мамлакатга етиб боргунига қадар украиналик ҳарбийларни «ўқитиш ва таъминлаш вазифаси» бўйича масъулият кўрсатди», деб таъкидлади инспектор.
Январ ойи охирида АҚШ ва Украина Киевга берилган халқаро ёрдамдан фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Киевда Пентагон бош инспектори идораси расмийлари билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Америка томонидан тегишли меморандумни Сторч, Украина томонидан эса Мудофаа вазирлиги бош инспектори Игор Воронченко имзолади.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
21:13 / 12.11.2024