Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 10-синф ўқувчиси ўқитувчини уриб, унга тан жароҳати етказгани айтилмоқда
Ҳозирда ўқитувчи ва ўқувчи шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан ИИБ текширув ўтказяпти.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 10-синф ўқувчиси директор ўринбосарини уриб, кўзини чиқариб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (!) ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унда айтилишича, 2024 йил 19 феврали куни Шаҳрисабз шаҳар “Камолот” МФЙда яшовчи Ш.К. вилоят ИИБга мурожаат қилган. Унинг мурожаати юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда қуйидагилар аниқланган:
2024 йил 19 феврал куни соат 10:45 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли мактабда, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.К. дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнаётганда уларни синфхонага киргизмоқчи бўлган.
Шу пайтда 10 ф-синф ўқувчиси Ж.Б. Ш.К.га қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Ш.К. ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва Ж.Б.ни урган, шунда ўқувчи ҳам директор ўринбосарининг юз қисмига мушт туширган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026