Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тамаш Шуйок Венгриянинг янги президенти этиб сайланди
67 ёшли Шуйок бу лавозимда можаро ортидан истеъфога чиққан Каталин Новак ўрнини эгаллайди.
Венгрия парламенти мамлакат Конституциявий суди раиси Тамаш Шуйокни президент лавозимига тайинлади. У 5 мартдан янги лавозимда фаолиятини бошлайди.
67 ёшли Шуйок ҳукмрон «Фидес» ва унинг коалиция бўйича ҳамкори Христиан-демократик халқ партиясидан номзод эди. У 2014 йилда Конституциявий суд аъзоси бўлди. 2016 йилда Конституциявий суд раиси лавозимига сайланди.
Венгрияда президент ваколатлари қонун билан чекланган. Уларнинг бир қисмидан фақат ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлансагина фойдаланиш мумкин. Мамлакатда президент парламентдаги яшириш овоз бериш йўли орқали 5 йил муддатга сайланади.
Аввалроқ, Венгрия президенти Каталин Новак болаларга нисбатан жинсий зўравонликни яширганликда айбланган шахснинг авф этилиши билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиққан эди. У 2022 йил март ойида президентлик фаолиятини бошлаган ва Венгрия тарихидаги биринчи президент аёл бўлган эди.
Мавзуга оид
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026