Жаҳон | 09:34 / 26.02.2024
9521
2 дақиқада ўқилади

Украинада асирларнинг россияликлар томонидан отиб ташланиши эҳтимоли текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Украина қуролли кучлари томонидан россияликлар томонидан асирларнинг отиб ташланиши акс этган видео пайдо бўлгач, Украина Бош прокуратураси уруш қонунларини бузиш моддаси бўйича судгача тергов бошлади.

Фото: Diego Herrera Carcedo/Anadolu/picture alliance

Украина Бош прокуратураси Telegram’да қуролсиз украиналик ҳарбий асирларнинг қатл этилиши тасвирланган видео эълон қилиниши муносабати билан қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш моддаси бўйича судгача тергов бошлади. Ҳодиса Россия ҳарбийлари томонидан Украинанинг Донецк вилоятидаги Ивановское ва Хромово қишлоқлари ўртасида содир этилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 25 феврал, якшанба куни Telegram’да Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди

Аввалроқ Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец, ўз маълумотларига кўра, Донецк вилояти Бахмут туманида содир этилган украиналик асирларнинг отиб ташланиши ҳақида гапирган эди. Омбудсман маълумотларига кўра, камида етти нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлган. 

24 февралдан - Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошлангани икки йиллиги куни - ижтимоий тармоқларда видео тарқалмоқда, унда муаллифлар сўзларига кўра, учувчисиз учиш аппарати камераси отиб ташлаш пайтини суратга олган. Ёзувнинг ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин эмас.

Бош прокуратура: 45 нафар украиналик ҳарбий асирнинг ўлдирилиши бўйича тергов олиб борилмоқда 

Украинанинг DeepState лойиҳасига кўра, фожиали воқеа Бахмут яқинидаги Ивановский ҳудудида содир бўлган. Унинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлган ҳарбийлар 92-алоҳида ҳужумкор бригадада хизмат қилган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, етти эмас, тўққиз киши отиб ўлдирилган, дейди DeepState. 

Украина Бош прокуратураси маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда 45 нафар украиналик ҳарбий асирнинг ўлдирилиши билан боғлиқ 19 та жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид