Ўзбекистон | 15:40 / 27.02.2024
3619
2 дақиқада ўқилади

Озиқ-овқат хавфсизлиги стратегиясининг асосий йўналишлари тасдиқланди

Президентнинг “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан кейинги беш йилда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга ва экспорт кўрсаткичларини 2 бараварга ошириш мақсади қўйилди.

Президент фармони билан Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. 

Унинг асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш;
  • эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган механизмлар орқали стратегик аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг хомашё захираларини яратиш;
  • озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш жараёнида табиий ва техноген офатлар, глобал сиёсий ва иқтисодий инқирозлар, пандемия, ҳарбий амалиёт ва бошқа ҳодисаларнинг салбий таъсири оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш, шунингдек, хабардор қилиш ва мониторинг платформасини яратиш ва бошқалар.

Мавзуга оид