Днестрбўйи депутатлари Россияга мурожаат этиб, Молдовадан ҳимоя қилишни сўради
Тан олинмаган Днестрбўйи президенти Молдовани «геноцид сиёсати»ни қўллашда айблади.
Днестрбўйи ҳукумати депутатлар қурултойи чоғида Россияга мурожаат этиб, махсус декларацияни қабул қилди. Унда Молдова томонидан минтақани «иқтисодий блокада» қилинаётгани таъкидланган ва Россиядан «мамлакатни ҳимоя қилиш» сўралган.
Днестрбўйи аслида Молдова таркибига киради, аммо 1990 йилда мустақилликни эълон қилган. Бироқ, унинг мустақиллиги тан олинмаган.
Шунингдек, қурултойда БМТ Бош котиби, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Европа парламенти ва Халқаро Қизил Хочга ҳам мурожаат қабул қилинган. Депутатлар «Днестрнинг чап қирғоғи барча аҳолисининг ижтимоий ва гуманитар ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини таъминлаш ва можаронинг кучайишига йўл қўймаслик»ни талаб қилмоқда ва «5+2» форматида музокара олиб боришга чақирмоқда.
Днестрбўйи президенти Вадим Красноселский Молдовани «геноцид сиёсати»ни қўллашда айблаган.
Днестрбўйи мухолифатчи сиёсатчиси Геннадий Чорба 20 феврал куни қурултойда депутатлар Россияга қўшилиш тўғрисида баёнот қабул қилмоқчи эканини ёзган эди. Унинг фикрича, қурултойни ўтказиш учун Москвадан жамоа жўнатилган ва Россия Федерал Мажлиси бу аризани тезкор қабул қилиши керак.
Украина ҳарбий разведкаси (УҲР) Чорба айтган маълумотлар «ҳали тасдиқланмаган»ини маълум қилди. Урушни ўрганиш институти (ISW) минтақада Россия қўшинларининг Молдовага қарши эҳтимолий ҳарбий операцияга тайёрланаётгани аломатларини топмади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
22:08
Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга келди
21:16
Хавфсизлик кафолати бўлмаса, Путин 10 баробар кучли армия билан қайтади — Зеленский
17:53
Ҳакерлар «Ростелеком»ни бузиб кирди. Компания фойдаланувчиларга паролларни ўзгартиришни тавсия қилди
13:25