Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар прокурори стипендианти танлови ғолиблари тақдирланди
Танловда ТДЮУ бакалавриат босқичида таълим олаётган барча курслардаги 1000 нафардан зиёд талаба иштирок этди.
Тошкент давлат юридик университети талабалари учун Тошкент шаҳар прокурори стипендианти танлови ўтказилди.
Танловда ТДЮУ бакалавриат босқичида таълим олаётган барча курслардаги 1000 нафардан зиёд талаба иштирок этди.
3 босқичдан иборат бўлган ушбу танловда муносиб билимли талабалар якунда ғолиб деб топилди ҳамда Тошкент шаҳар прокурори стипендиантига айланди.

Қайд қилинишича, қуйидаги 4 нафар талаба шаҳар прокурори стипендиясига сазовор бўлди:
- 1-босқич талабаси — Ҳайдарова Шоҳида Аҳрор қизи;
- 2-босқич талабаси — Озодов Инояттулла Алишер ўғли;
- 3-босқич талабаси — Мирзажонов Аброрбек Акмалжон ўғли;
- 4-босқич талабаси — Абдураҳмонов Комронбек Улуғбек ўғли.
Бундан ташқари, учинчи босқичда фаол иштирок этган тўрт нафар талаба: Назарова Моҳларойим Тўлқин қизи — «Энг яхши таклиф эгаси», Йўлдошева Дилафрўз Суннат қизи — «Энг яхши билимдон», Нуримова Дилшода Қурбон қизи — «Энг яхши нотиқ», Зайниддинова Шаҳзодахон Фахриддин қизи — «Энг яхши тақдимотчи» номинациялари бўйича тақдирланди.
Ғолибларга келгусида прокуратура органларида ишлашлари учун шаҳар прокуратураси томонидан тавсиянома тақдим этилди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар прокурори стипендияси ёшларнинг назарий билимларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан мустаҳкамлаш, прокурор касбий фазилатларини шакиллантириш билан боғлиқ тадбирлар мажмуасидан иборат ташаббускор лойиҳа ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026