Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ҳиндистонлик 20 ёшли талаба вафот этди. Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда
Дастлабки ташхисга кўра, талабанинг ўлимига ўткир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.
Фото: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган, институтнинг 2-курс талабаси бўлган Навас Насмел 28 феврал куни талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.
Талаба зудлик билан Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Навас Насмел вафот этган.
Дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневмонияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Институт маъмурияти томонидан Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда талабанинг яқинлари хабардор қилинган.
Бош прокуратурага кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:16 / 07.03.2026
Венгрия университетида ўзбек тили курслари очилади
21:32 / 02.03.2026
Бухородаги Кўкалдош мадрасасида кузатилган ҳолат бўйича изоҳ берилди
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
21:37 / 04.02.2026