Иқтисодиёт | 13:34 / 29.02.2024
14582
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йил бошидан буён ижара нархи ўртача 2,2 фоизга пасайди 

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори барқарорлигича қолмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида шу ҳақда маълумот тақдим этилди.

Фото: Kun.uz

Январ ойида Ўзбекистонда қарийб 22 мингта уй-жой сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўпдир.

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этди. Умуман олганда, йил бошидан буён пойтахтда ижара нархи ўртача 2,2 фоизга пасайди ва 1 квадрат метр учун 9 долларни ташкил этди.

Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларида ижара ҳақи сезиларли даражада пасайган, бу ҳудудларда ижара нархи 5 фоиздан кўпроққа арзонлашган.

Йил бошидан бери иккиламчи уй-жой бозори 1,6 фоизга ўсди. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозор 18 фоизга ошди. 

Ўтган йилнинг январ ойига нисбатан пойтахтда иккиламчи бозорнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди.

Январ ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи деярли ўзгармади ва бир квадрат метр учун 1122 долларни ташкил этди.

Мавзуга оид