19:36 / 01.03.2024
39412

Россия Алексей Навалний билан хайрлашди. Фотосуратлар

Расмийларнинг қаттиқ қўрқитишларига қарамай, Москвада марҳум сиёсатчи хотирасига ҳурмат бажо этиш учун минглаб кишилар йиғилди.

2024 йил 1 март куни Москвада Алексей Навалний билан видолашув маросими ўтказилди. Россияда амалда ҳар қандай кўча акциялари бекор қилинганига қарамай, жаноза маросими ўтказилган Мариньо районидаги «Утоли моя печали» («Қайғумни арит») черковида ҳамда Борисов қабристонида минглаб кишилар йиғилди, улар орасида Европа мамлакатлари ва АҚШ дипломатлари, шунингдек россиялик сиёсатчилар Евгений Ройзман, Борис Надеждин ва Екатерина Дунцова ҳам бор эди. Полиция олдиндан черков ҳудудини металл тўсиқлар билан ўраб олди, ибодатхона атрофида интернет узилишлар билан ишлади. Жаноза маросимидан кейин Навалнийнинг дафн маросими ўтказилган Борисов қабристони жума куни келувчилар учун ёпиб қўйилганди — аммо у ерга ҳам минглаб кишилар борди. Қуйида сўнгги вақтларда Россиядаги энг йирик акцияга айланган дафн маросимидан асосий суратлар келтирилади.

Эрта тонгдан Мариньодаги «Утоли моя печали» черкови атрофида полициячилар ва Росгвардия ходимлари йиғила бошлади. Уларнинг сони қанчалиги — номаълум, аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеоёзувларга кўра, юзлаб ходимлар келган.
«Медуза»
«Марьино» метросидан черковгача бўлган ҳудуд (уларнинг оралиғидаги масофа — тахминан 200 метр) металл тўсиқлар билан ўраб олинди
Александр Неменов / AFP / Scanpix / LETA
Алексей Навалнийнинг онаси ва отаси — Людмила Ивановна ва Анатолий Иванович
Ибодатхона атрофида АҚШ элчиси Линн Трейси, Германия элчиси Александр Граф Ламбсдорфф, Франция элчиси Пиер Леви ва Евроиттифоқнинг қатор давлатлари дипломатик вакиллари кўриниш беришди.

Саноқли дақиқаларда ибодатхона олдида улкан навбат юзага келди. Воқеа жойида ишлаган журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Навалний билан хайрлашиш учун бир неча минг киши ташриф буюрган
Varlamov news Telegram-канали
Алексей Навалнийнинг жасади солинган тобут. Фото: «Медуза»
Reuters / Scanpix / LETA
Фото: «Медуза»
Навалнийнинг жасади солинган тобут 20 дақиқа давом этган жанозадан кейин ибодатхонадан олиб чиқилмоқда
Александр Неменов / AFP / Scanpix / LETA
Александр Неменов / AFP / Scanpix / LETA
Фото: «Медуза»
Навалний билан видолашув учун келганлар «Раҳмат, Алексей!» дея ҳайқиришди, шунингдек «Севги қўрқувдан устун» ва «Путин қотил» шиорларини такрорлашди.
Александр Неменов / AFP / Scanpix / LETA
AP / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA
Борисов қабристонига кетаётган оломон. Тонгда ижтимоий тармоқда бугун қабристон келувчилар учун ёпиқ бўлиши ҳақида эълон акс этган фотосуратлар тарқалганди. Қабристон ходимлари бу маълумотни рад этди. У чиндан ҳам соат 9:00 дан 17:00 гача фаолият кўрсатди
Reuters / Scanpix / LETA
Людмила ва Анатолий Навалнийлар ҳамда сиёсатчининг бошқа яқинлари унинг қабри олдида
Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
AP / Scanpix / LETA

 

Top