Ўзбекистон | 23:14 / 01.03.2024
7718
2 дақиқада ўқилади

«Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темирйўл линиясини қуриш учун қўшма корхона ташкил этилади

Уч давлат ҳукумати делегацияси ушбу масала бўйича келишувга эришди.

Фото: gov.uz

1 март куни Хитойнинг Қошғар шаҳрида Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон ҳукуматлари делегацияларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони партқўм котиби Ма Синжуй иштирок этди.

Йиғилишда «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида қурилиши режалаштирилган «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўл линияси ҳам муҳокама этилди. Қайд қилинишича, темирйўл линиясини қуриш ва ундан фойдаланиш учун қўшма корхона ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Томонлар 2024 йилда темирйўл линиясини қуриш юзасидан амалий ишларни бошлаш муҳимлигини қайд этди.

Ўзбекистон томони Хитойдан ҳудудда мултимодал транспортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Шунингдек, «Иркештом» назорат-ўтказиш пункти фаолиятини янада такомиллаштириш, қулай шарт-шароитлар яратиш, ўтказиш имкониятларини кенгайтириш бўйича тегишли чоралар кўришга келишилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид