Жаҳон | 09:00 / 02.03.2024
9582
2 дақиқада ўқилади

Пентагон Украина учун пулларни ўз захирасидан олиши мумкин

Украинани молиялаштириш учун захира фондларидан фойдаланиш ҳақидаги мунозаралар АҚШда тобора долзарб бўлиб бормоқда, чунки Украинани молиялаштириш бўйича қонун лойиҳаси Конгрессдан ўтмаяпти.

Фото: Reuters

Пентагон Украинага ўз захиралари ҳисобидан ҳарбий ёрдам тақдим этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, унинг умумий миқдори тахминан 4 миллиард долларга тенг. Илгари идора ушбу захираларни фақат Конгресс томонидан қабул қилинган молиялаштириш пакети билан қопланган тақдирдагина сарфлашни режалаштирганди. Бу ҳақда CNN 29 феврал куни Пентагоннинг бир неча расмийларига таяниб хабар берди

Украинани молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конгрессдан ўтмаётганлиги сабабли, идора маблағлар учун компенсация кафолатисиз ҳам ёрдам юборишни муҳокама қила бошлади. CNN суҳбатдошлари таъкидлашича, ушбу имкониятни амалга ошириш ва ёрдам кўрсатишнинг бошқа бир қатор захира режалари ҳақидаги суҳбатлар сўнгги ҳафталарда тобора долзарб бўлиб бормоқда, чунки, бир томондан, Украинани молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конгрессда қолиб кетган, бошқа томондан, Украина қўшинларининг аҳволи янада мураккаблашмоқда. 

Ёрдам «ўта муҳим ўқ-дориларни» ўз ичига олади 

Пентагон расмийларидан бирининг CNN телеканалига айтишича, янги ёрдам пакети тасдиқланса, «ўта муҳим ўқ-дорилар»ни ўз ичига олади. Унинг сўзларига кўра, идора ҳарбий ёрдамни имкон қадар тезроқ Украинага жўнатиш учун уни қандай ва қаерга жойлаштириш ҳақида ҳам музокара ўткамоқда. 

АҚШ Конгресси 2023 йил октябридан Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Феврал ўрталарида Сенат Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратиш ташаббусини маъқуллаган эди. Энди ҳужжат Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак, аммо унинг спикери Майк Жонсон буни катта эҳтимол билан рад этишини айтди. Сабаби, ҳужжатнинг амалдаги таҳририга қуйи палатада ҳукмрон Республикачилар партияси таъкидлаётган нарса - АҚШ жанубий чегарасида назоратни кучайтириш харажатлари киритилмаган. 

Мавзуга оид