Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчиликни сақлаб қолди
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди.
2024 йил 1 феврал ҳолатига республикада фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 199 тани ташкил этган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан, 4 675 таси қўшма корхоналар ва 9 524 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.
Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида Россия биринчи ўринни эгаллади – 3 049 та.
Ундан кейинги ўринлардан хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2 432 та ва 1 901 та бўлган Хитой ҳамда Туркия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:
- Қозоғистон – 1 084 та;
- Жанубий Корея – 736 та;
- АҚШ – 314 та;
- Тожикистон – 289 та;
- Қирғизистон – 276 та;
- Озарбойжон – 235 та;
- Германия – 220 та;
- Туркманистон – 182 та.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:45 / 07.04.2026
Ўзбекистонда “спин-офф” корхоналари ташкил этилади
09:15 / 02.04.2026