Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Албанияда Ғарбий Болқондаги биринчи базасини очди
Собиқ совет авиабазаси таъмирланиб, ўқув полигонига айлантирилди.
НАТО ташкилотининг Ғарбий Болқондаги биринчи авиабазаси Албанияда иш бошлади. У Кучова шаҳридаги модернизация қилинган ҳарбий аэродромда жойлашган.
Собиқ совет авиабазасида қирувчи самолётлар жойлашади. Шунингдек, у ўқув полигони бўлиб ҳам хизмат қилади.
Албания бош вазири Эди Рама 2005 йилдан бери фойдаланилмаётган эски аэродромнинг модернизация қилинишини олқишлади.
«Ушбу база Ғарбий Болқон минтақаси хавфсизлигига қўшилган яна бир ҳисса. Биламизки, ушбу ҳудудга Россиянинг империалистик амбициялари таҳдид қилмоқда», деди у.
Очилиш маросимидан сўнг авиабазага тўртта қирувчи самолёт қўнди: Италиядан иккитадан F-16 ва F-35.
НАТО базани таъмирлаш учун 50 миллион еврога яқин сармоя киритган, Албания ҳукумати 5 миллион евро сарфлаган. Албания 2009 йилдан бери НАТО аъзоси ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:38 / 16.06.2026
Зироат Мирзиёева Албания биринчи хоними Арманда Бегай билан учрашди
13:27 / 16.06.2026
Тошкентда Ўзбекистон–Албания саммити бўлиб ўтди
08:49 / 16.06.2026
Албания президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
10:15 / 08.06.2026