Эрон «капалак одамлар» даъвоси туфайли АҚШ нефтини мусодара қилди
Кувайт нефтини Қўшма Штатларга олиб кетаётган танкер Эрон ҳарбийлари томонидан қўлга олинган эди.
Буллезли эпидермолиз билан касалланган эронлик беморлар Теҳрон халқаро муносабатлар судига АҚШ устидан даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Чунки Америка санкциялари туфайли улар керакли дори-дармонлар ва бинтларни сотиб ололмаяпти. 6 март куни Эрон суди Advantage Sweet танкери олиб кетаётган АҚШ нефтини мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Кеманинг ўзи ҳибсга олинди, деб хабар берди Tasnim агентлиги.
Буллезли эпидермолиз - бу генетик касаллик бўлиб, беморлар териси ташқи таъсирларга жуда сезгир бўлиб қолади: ҳатто кичик зарбалар, кўкаришлар ва ишқаланиш жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бу хусусиятлар туфайли беморлар «капалак одамлар» деб аталади.
Танкер 2023 йил 28 апрелида Ўмон кўрфазида қўлга олинди. Маршалл ороллари байроғи остидаги кема Кувайт нефтини Қўшма Штатларга олиб кетаётган эди. АҚШ расмийлари Эроннинг ҳаракатларини халқаро ҳуқуққа зид деб ҳисоблаб, кемани озод қилишни талаб этди. Эрон эса танкер Форс кўрфазида бошқа кема билан тўқнашиб кетганини, шу туфайли ҳибсга олинганини даъво қилаётган эди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024