Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкачиси Хитойга махфий маълумотларни сотгани учун ҳибсга олинди
Тергов маълумотларига кўра, сержант Шулц маълумотларни узатгани учун тахминан 42 минг доллар олган.
АҚШ разведка хизмати таҳлилчиси сержант Корбейн Шулц Пентагоннинг махфий ҳужжатларини Хитойга сотганликда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар берди CBS News.
Сотилган материаллар, жумладан, АҚШ томонидан Тайван мудофааси учун тақдим этилган қуроллар ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Прокуратура маълумотларига кўра, Шулц исм-шарифи кўрсатилмаган ҳужжатларни сотиб олувчи шахс билан бир йилдан ортиқ ҳамкорлик қилган.
Тергов маълумотларига кўра, Корбейн Шулц 24 ёшда ва Техасда туғилган. 2018 йил ноябр ойида у АҚШ 506-пиёда полкида хизматга кирган. Тергов маълумотларига кўра, сержант маълумотларни узатгани учун тахминан 42 минг доллар олган. Корбейн Шулц иши олтита жиноий бандни, жумладан, фитна ва порахўрликни ўз ичига олади.
CBS News таъкидлашича, айблов хулосасида Хитой ҳукумати маълумот олувчи ёки мижоз сифатида тилга олинмаган.
Прокуратура маълумотларига кўра, Корбейн Шултс биринчи марта 2022 йил июн ойида буюртмачи билан алоқа ўрнатган. Улар шифрланган хабар алмашиш иловалари ёрдамида мулоқот қилган.
Мавзуга оид
22:13 / 17.03.2026
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда
20:02 / 17.03.2026
Эроннинг янги олий раҳбари АҚШ билан музокаралар таклифини рад этди
17:30 / 17.03.2026
АҚШ Кўрфаз давлатларини урушга қўшилишга ундамоқда
15:25 / 17.03.2026