Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда коллектордаги сув оқ рангда оққани бўйича тушунтириш берилди
Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди. У қурилиш материали ҳисобланган (суюқ шпаклевка)ни қонунга хилоф тарзда коллекторга ўзбошимчалик билан оқизгани аниқланди.
Давлат инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баробари (3 400 000 сўм) миқдорида жарима белгиланди.
Ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналар олинган, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда. Текширув ишларининг якуний натижалари бўйича табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, қоплама тўловлари ундирилади.
Мавзуга оид
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026