Дания Украинага 300 млн евролик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади
Даниядан Украинага юбориладиган 16-ҳарбий ёрдам пакетига артиллерия қурилмалари, ўзиюрар миномётлар ва ўқ-дорилар киради.
Дания Украинага тахминан 2,3 миллиард крона (308 миллион евро) қийматидаги янги, 16-ҳарбий ёрдам пакетини ажратади. Унинг таркибига Caesar артиллерия мосламалари, ўзиюрар 120 мм миномётлар ва ўқ-дорилар киради. Бу ҳақда 12 март, сешанба куни Дания Мудофаа вазирлиги расмий сайтида маълум қилди.
Мамлакат мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсеннинг сўзларига кўра, артиллерия ва миномёт тизимлари «Украина томонидан катта талабга эга». «Хайриялар иттифоқчиларимиз билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва биз Украинани кенг жабҳада қўллаб-қувватлаётганимиздан далолат беради», деди у.
Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен шундай қўшимча қилди: «Европанинг Украинани қўллаб-қувватлашга бўлган амбицияларини рўёбга чиқариши учун улкан сиёсий ва иқтисодий ирода талаб этилади... Ушбу пакет билан биз Украина ва Европа иттифоқчиларига Дания қўллаб-қувватлашни давом эттириш истаги ва қобилияти борлигини кўрсатамиз». Ташқи ишлар вазири, шунингдек, бошқа давлатлар ҳам Даниядан ўрнак олишига умид билдирди.
Аввалроқ Дания Украинага кейинги ўн йил давомида ёрдам беришни кафолатлаган эди
Урушнинг икки йиллиги арафасида, 22 феврал куни Дания Украина билан кейинги ўн йил давомида ҳарбий ёрдам кўрсатишни кафолатлайдиган шартнома имзолади. Германия, Франция, Британия, Италия, Канада ва Нидерландия Украина билан ҳам шундай шартномалар имзолади.
Мавзуга оид
23:55 / 04.01.2025
Геосиёсий ҳафта таҳлили: газ транзитини тўхтатган Украина, Россиядан норози Озарбойжон ва танлов қаршисидаги Сурия
22:40 / 04.01.2025
Копенгаген яқинидаги порт узра номаълум дронлар учиб ўтди. Дания полицияси тергов бошлади
14:01 / 04.01.2025
Братиславада Украина билан бирдамлик акцияси бўлиб ўтди
08:51 / 04.01.2025