Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарлик учун қидирилаётган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари сўралади.
Фирибгарликда айбланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик 35 ёшли Холмирза Асимович Ҳақбердиев 12 март куни Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги.
У Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларининг навбатдаги қўшма тадбирида қўлга олинган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллигига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари сўралади.
Хабарда таъкидланишича, тезкор-қидирув тадбирлари «тизимли равишда давом эттирилмоқда».
Жорий йил январида 2018 ва 2022 йиллардан буён қидирувда бўлган икки эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинганди. Улардан бири кўп миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш, иккинчиси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланган.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:39 / 28.02.2026