Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки шахс Истанбулда қўлга олинди
Улар 30 январ куни Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган. Мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрганлардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралмоқда.
Ўзбекистоннинг қидирувда бўлган икки фуқароси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ушланди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 январ куни Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида Истанбул шаҳрида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2022 йилдан қидирувда бўлган 59 ёшли Ф.Ш. ҳамда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш айби билан 2018 йилдан буён қидирувда бўлган 32 ёшли Х.М. қўлга олинган.
2024 йилнинг 30 январ куни ушбу шахслар Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган.
Мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга мурожаат қилишлари сўралмоқда.
Олдинроқ «Фаҳш баронессаси» ва «Мадам Клод» лақаблари билан танилган аёл ҳамда фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026