Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ЮНЕСКО саммитини ўтказиш бўйича президент қарори қабул қилинди
«2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорда ушбу нуфузли халқаро анжуманни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб қўйилган.
Жумладан, «Самарқанд – жаҳон тамаддунлари чорраҳасида» китоб-албоми ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида чоп этилади, почта маркалари ва конвертлар туркуми яратилади, тақвимлар ва кўргазмали тарғибот воситалари, эсдалик тангалари, кумуш ва олтин тангалар муомалага чиқарилади.
Сессия доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида маданий тадбирлар, экскурсиялар ва қабуллар ташкил этилади.
Маданий мерос агентлиги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда – Самарқанд шаҳридаги тегишли маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар ҳамда иммерсив ва мавзули кўргазмалар ташкил этилади.
Ташқи ишлар вазирлиги – ЮНЕСКО Бош директори номига Ўзбекистон Республикасининг Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлиши учун расмий ариза топширади.
Самарқанд шаҳрида Буюк ипак йўли давлат музейи ташкил этилади, соҳибқирон Амир Темур боғлари қайта тикланади, Бибихоним мажмуаси реставрация қилинади, Бухоро тарихий марказини муҳофаза қилишга қаратилган унинг мастер ва менежмент режаларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли қарорлар лойиҳалари киритилади.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026